Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен доим Эгамга кўз тикаман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас. Қулоқ солинг, Менга келинг, Тингланг, шунда яшайсиз. Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман. Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади. Шогирдлар ниҳоятда ғамгин бўлиб қолдилар. У бу ерда йўқ, У тирилди! Ҳали Жалилада бўлган пайтида сизларга нима деганини эсланглар. У сизга: “Инсон Ўғли гуноҳкор одамлар қўлига тутиб берилади, хочга михланади, учинчи куни эса тирилади”, деган эди–ку. Шунда аёллар Исонинг бу сўзларини эсладилар. Исонинг шогирдлари аввал буни тушунмадилар. Исо улуғлангандан кейингина улар бу сўзларнинг У ҳақда ёзилганини ва халқ худди ёзилганидек қилганини эсладилар. Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга солади. Довуд У ҳақда шундай деган эди: «Мен доим Эгамга кўз тикаман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас. Ахир, Худо, Уни ўликдан тирилтираман, Уни қабрда чиритмайман, деб ваъда берган эди. У шундай деган эди: «Довудга ваъда қилган табаррук баракаларни сизларга бераман.»
Выбор основного перевода