Эртаси куни Исо Жалила ҳудудига бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр! — деди.
Шундай қилиб, Исо яна Жалиладаги Каъна қишлоғига келди. Бу ерда У сувни шаробга айлантирган эди. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг ўғли касал бўлиб ётган эди.
Бутрус, Тўма, яъни Дидимус, Жалиладаги Каъна қишлоғидан бўлган Натанил, Забадиёнинг ўғиллари ва бошқа икки шогирд — ҳаммалари бирга йиғилган эдилар.