У Носира шаҳрида қолмай, Кафарнаҳумга бориб ўрнашди. Кафарнаҳум шаҳри Забулун ва Нафтали ҳудудидаги Жалила кўли бўйида жойлашган эди.
Исо оломонга гапираётганда, онаси билан укалари Уни ташқарида кутиб турган эдилар. Улар Исо билан гаплашмоқчи эдилар.
Укалари Исога шундай дейишди: — Бу ердан чиқиб Яҳудияга боринг. Қилаётган ишларингизни шогирдларингиз ҳам кўришсин.