Аммо Исо одамларнинг қанақалигини билгани учун Ўзини уларга ишонмас эди.
Инсон ҳақида Унга бирон гап айтишнинг ҳожати йўқ эди. Чунки инсон дилида нима борлигини У билар эди.
Исо уларга шундай деди: — Агар Отангиз Худо бўлганда эди, Мени яхши кўрган бўлар эдингиз, чунки Мен Худодан келиб, энди шу ерда турибман. Мен Ўзимча келганим йўқ, Мени У юборди.
Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради: — Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми? Исо учинчи марта яна шу саволни бергани учун Бутрус хафа бўлди. — Раббим! Сиз ҳамма нарсани биласиз, мен Сизни яхши кўришимни ҳам биласиз, — деди Бутрус. Исо унга шундай деди: — Қўйларимни ўтлат!