Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга солади. Мен сизларга тинчликни қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар. Мен сизларга Отамдан юборадиган Ҳомий, яъни Отамдан чиқадиган Ҳақиқат Руҳи келганда Мен тўғримда гувоҳлик беради. Аммо сизлар Исо Масиҳдан Муқаддас Руҳни қабул қилгансизлар. Муқаддас Руҳ ичингизда яшаётгани учун сизларга ҳеч кимнинг бирор нарса ўргатишига ҳожат йўқ. Муқаддас Руҳ сизларга ҳамма нарсани ўргатади, Унинг таълимоти сохта эмас, ҳақиқийдир. У сизларга ўргатганидек, Масиҳ билан яшашингиз керак.
Выбор основного перевода