Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади. Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман. Мен Отамда эканимни, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша куни англаб оласизлар. Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: «Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин», деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради. Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра, нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз. Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз.
Выбор основного перевода