Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Бирортангиз ёки авлодларингиздан кимдир мурдага тегиб ҳаром бўлса ёки сафарга кетган бўлса, Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонлайверсин. Халқдан кўпчилиги ўзларини покламагани учун Фисиҳ қўзисини қурбон қила олмадилар. Бундай одамларнинг Фисиҳ қўзисини сўйиш ва Эгамизга аташ вазифасини левиларнинг ўзлари бажардилар. Эфрайим, Манаше, Иссахор ва Забулун қабиласидан келганларнинг аксарияти ўзларини покламаган бўлсалар–да, Худонинг қонунига зид равишда Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Лекин Ҳизқиё улар учун қуйидагича ибодат қилди: “Эй Эгам, мурувватинг ила бу бандаларингни кечир. Исо билан шогирдлари Қуддусга қараб кетаётган эдилар. Исо йўл бошлаб борарди. Шогирдлар хавотирда эди, Исонинг ортидан эргашган халқни эса ваҳима қамраб олганди. Исо ўн икки шогирдини четга олиб, Ўзи билан юз берадиган воқеаларни айта бошлади: Шундан кейин Исо, онаси, укалари ва шогирдлари Кафарнаҳум шаҳрига бордилар ва у ерда бир неча кун турдилар. Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. Бу одамлар билан бирга Маъбадга бориб, у ерда покланиш маросимида иштирок этинг. Улар сочларини олдирганларида талаб қилинган покланиш қурбонлигининг харажатларини улар учун ўзингиз тўланг. Ана шунда, сиз тўғрингизда айтилган гаплар ҳақиқат эмаслигини, сиз эса Мусонинг қонунига риоя қилган ҳолда яшаётганингизни ҳамма билиб олади. Эртаси куни Павлус ўша одамларни ёнига олиб, улар билан бирга ўзини поклади. Сўнг Маъбадга кириб, покланиш кунлари қачон тугашини, ҳар бир одам учун қачон қурбонлик келтирилишини эълон қилди.
Выбор основного перевода