Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исо: — Ҳаммаларингиз чиқинглар! — деб буюрди. — Қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Одамлар Исонинг устидан кулишди. Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди. Исо ичкарига кириб: — Нега безовтасизлар? Нега йиғлаяпсизлар? Қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди, — деди. Ҳамма қизча учун дод–фарёд қилаётган эди. Исо уларга деди: — Йиғламанглар, ахир, қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Опа–сингил Исога: — Ҳазрат, Сизнинг азиз дўстингиз касал, — деган хабар юборишди. Сўнгра у тиз чўкиб, овози борича: “Эй Раббим Исо! Бу гуноҳни уларга юкламагин!” деб бақириб, жон берди. Мана шу сабабдан кўпларингиз заиф ва хастасизлар, ҳатто баъзилар ўлиб кетган. Биродарлар, умидсиз яшаётган бошқа одамлар каби, қайғуга тўлманг деб, бу оламдан ўтганлар ҳақидаги ҳақиқатни сизларга билдиришни хоҳлаймиз. Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шундай экан, Исога ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмган имонлиларни ҳам Худо тирилтириб, Ўз олдига олиб кетишига аминмиз. Бу воқеа Исо келганда юз беради. Раббимиз Исонинг таълимоти бўйича сизларга айтамизки, ўша пайтда биз — ҳали тирик бўлганлар ўлган биродарларимиздан олдин эмас, балки улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз. Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида самодан тушиб келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Сўнг биз — ҳали тирик бўлганлар ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз.
Выбор основного перевода