Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Иброҳим шундай дебди: — Агар Мусо ва бошқа пайғамбарларнинг сўзларига қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам ишонмайдилар.” Исо Қуддусда Фисиҳ байрамида бўлганда, кўп одамлар Унинг қилаётган мўъжизали аломатларини кўриб, Унга имон келтирдилар. Шу билан бирга, халқ орасидаги кўп одамлар Унга имон келтирди. Улар: — Масиҳ келса ҳам, барибир бунчалик кўп мўъжизали аломатлар кўрсата олмайди! — дейишарди. Исонинг айтган гапларини эшитган кўп одамлар Унга имон келтирдилар. Шундай қилиб, ўша ердаги кўп одамлар Исога ишондилар. Чунки кўп яҳудийлар Лазар туфайли Исо томонига ўтиб, Унга имон келтираётган эдилар. Шунга қарамай, кўп яҳудий йўлбошчилари ҳам Исога имон келтирдилар. Лекин улар фарзийлар туфайли буни очиқчасига тан олмас эдилар, чунки синагогадан ҳайдалишдан қўрқардилар.
Выбор основного перевода