Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўғилларини, қизларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирардилар, фол очтириб, таъбирчиларга эътиқод қилардилар. Эгамиз олдида қабиҳ ишларга муккасидан кетиб, Эгамизни ғазаблантиравердилар. Энди шундай солиҳ одамнинг ваҳший бир ўғли бор, деб фараз қилайлик. Борди–ю, бу ярамас ўғил қотиллик қилса ёки қуйидаги жиноятларнинг бирортасига қўл урса: отаси қилмаган ишларни қилиб, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилса, бировнинг хотини билан зино қилса, камбағалу мазлумларга жабр етказса, ўғирликка қўл урса, гаровга олган нарсани қайтармаса, бутларга сиғинса, жирканч одатларга тақлид қилса, берган қарзидан фоиз талаб қилса, у яшармиди?! Йўқ! Бундай жирканч ишларга қўл урган одамга ўлим жазоси берилсин. У ўз бошини ўзи еган бўлади! Бундан сўнг Сурия шоҳи денгиз қирғоғидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, кўпларини қўлга киритади. Аммо ўзга юртлик бир саркарда бу сурбет шоҳнинг попугини пасайтириб, қилмишларига яраша жазосини беради. Ахир, сизлар шоҳ Омрининг одатларини ташламаяпсиз. Ахаб хонадонининг барча қилмишларига тақлид қиляпсиз, Уларнинг йўлини тутяпсиз. Шунинг учун Мен сизларни хароб қиламан. Сизни кўрганлар сизлардан ҳазар қилади, Барча халқлар сизларни ҳақорат этади.”
Выбор основного перевода