Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Лекин кейинроқ Хўшея Миср фиръавни Сўвахдан ёрдам сўраб хабарчилар жўнатди ва Оссурия шоҳига ҳар йили тўлаши керак бўлган ўлпонни тўламай қўйди. Хўшеянинг хоинлик қилганини Оссурия шоҳи билиб қолди, шунинг учун уни тутиб, зиндонга ташлади. Нагав чўлидаги ҳайвонлар ҳақида башорат: Элчилари эшагу туяларга хазиналарини ортиб, Мисрга олиб кетмоқда. Ваҳимали саҳро бўйлаб секин Миср томон бормоқда. Улар бормоқда шерлару заҳарли илонлар Яшайдиган саҳро бўйлаб. Аммо Миср уларга ёрдам бермайди. Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди. Эгамиз шундай дейди: “Эфрайим кабутарга ўхшар, Ҳам бефаросат, ҳам овсар. У Мисрдан ёрдам сўрайди, Пир этиб Оссурияга учади. Халқимнинг ҳолига вой! Ахир, улар Мендан узоқлашди! Энди нобуд бўлишади! Ахир, Менга қарши бош кўтаришди! Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди.
Выбор основного перевода