Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам, Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин. Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин, Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин. «Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин. Гилад — ёвузларнинг шаҳридир, Кўчалари қон доғларига тўладир. Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг ҳар бир қабиҳлиги Гилгалдан бошланган, Ўша ерда нафратлана бошладим улардан. Қабиҳ қилмишлари учун Уларни юртимдан ҳайдаб чиқараман. Энди уларга меҳр қўймайман. Уларнинг ҳамма беклари Менга қарши бош кўтарган. Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди. Садоқатсиз бу халқ энди таъзирини ейди. Эгамиз қурбонгоҳларини вайрон қилади, Бутсимон тошларини синдириб ташлайди.
Выбор основного перевода