Мен, шоҳ Артахшас, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят хазинабонларининг ҳаммасига фармон бераман: Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзра нима талаб қилмасин, унинг талаби сўзсиз ижро этилсин.
Сўнг шоҳнинг фармонини Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ноибларига ва ҳокимларига олиб бордилар. Ноиблар билан ҳокимлар халққа ва Худонинг уйига ёрдам кўрсатдилар.