Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. Халқингни қора чақага сотиб юбординг, Уларни сотишдан ҳеч наф кўрмадинг. Қўшниларимиз олдида масхара бўлдик, Атрофимиздагиларга кулги, ўйинчоқ бўлдик. Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади. Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар. Мен сизларни қаҳру ғазаб билан ҳукм қилганимда, жаҳл устида қаттиқ жазолаганимда, атрофдаги халқлар даҳшатга тушадилар. Улар бундан сабоқ оладилар, сизларни эса мазах қилиб, устингиздан куладилар. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим.
Выбор основного перевода