Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Сен: «Мен ўша ерда улуғланай», деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг, ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла. Бизнинг ота–боболаримиз бевафо эдилар. Улар Эгамиз Худо олдида ёмон ишлар қилиб, Уни тарк этдилар. Эгамизнинг маконидан юзларини ўгириб, Унга орқаларини бурдилар. Эзра Худонинг уйи олдида ўзини ерга отиб йиғлаганича, халқнинг гуноҳларини эътироф этди. У Худога илтижо қилаётганда, атрофига Исроилдан катта жамоа — эркагу аёл, болалар йиғилишди. Халқ ҳам аччиқ–аччиқ йиғларди. Эй Исроил халқи, ота–боболаримиз каби, биз гуноҳ қилдик, Эгри йўлдан юрдик, ёмонлик қилдик. Шунинг учун, эй Худойимиз, мен, қулингнинг ибодату илтижоларига қулоқ тутгин. Ё Раббий, хароб бўлган Маъбадингга Ўз ҳақи–ҳурматинг учун мунаввар юзинг билан боққин. Эй Худойим, қулоқ солиб, нолаларимизни эшитгин! Кўзингни очиб, биз тортган жабрни кўриб қўйгин! Шаҳарнинг аҳволига бир қара, ахир, у Сенинг номинг билан аталган–ку! Биз Сенинг марҳаматингга лойиқ бўлмасак–да, Ўзингнинг чексиз раҳмдиллигинг туфайли бизга шафқат қил. Ё Раббий, нолаларимни эшитгин! Ё Раббий, бизни кечиргин! Ё Раббий, илтижоларимни эшитиб ёрдам бергин! Ҳурматинг ҳақи шошилгин, чунки бу шаҳринг ва халқинг Сенинг номинг билан аталгандир, эй Худойим! Мен тоат–ибодатда бўлиб, ўзимнинг гуноҳларим ва халқим Исроилнинг гуноҳлари учун тавба қилиб, Худонинг муқаддас тоғи — Қуддус учун Эгам Худога илтижо қилаётган эдим.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода