Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман. Шундай қилиб, Эгангиз Худо ҳақиқий Худо эканини билиб қўйинглар. У содиқ Худодир! Уни севадиган, Унинг амрларини бажарадиганларнинг мингинчи авлодигача аҳдини содиқ сақлайди. Улардан қўрқманглар. Орангиздаги Эгангиз Худо буюк ва ҳайбатли Худодир. Кейин аҳволни кўриб, йўлбошчиларга, амалдорларга ва қолган халққа айтдим: “Душманлардан қўрқманглар. Раббийни ёдингизда тутинглар. У қудратли ва ҳайбатли Худодир. Қариндош–уруғларингизни, ўғил–қизларингизни, хотинларингизни, уй–жойларингизни ҳимоя қилиш учун жанг қилинглар!” Эй Худойимиз! Сен буюк, қудратли ва ҳайбатли Худосан! Сен аҳдингда турасан, содиқ севгингни сақлайсан. Чеккан азоб–уқубатларимиздан кўз юмма. Ахир, Оссурия шоҳлари давридан бугунгача шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, пайғамбарларимиз, ота–боболаримиз, бутун халқимиз бошига оғир азоб–уқубатлар тушди. Мен Эгам Худога ибодат қилиб, халқимнинг гуноҳлари учун шундай деб тавба қилдим: Ё Раббий, Сен буюк ва ҳайбатли Худосан! Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода