Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Кейин Худо қуйидаги сўзларни айтди: Мендан бошқа худоларга сажда қилманг. Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман. Мен, Эгангиз Худонинг исмини суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман. Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса дам олдим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас деб бошқа кунлардан ажратдим. Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади. Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Қўшнингизга қарши ёлғон гувоҳлик берманг. Қўшнингизнинг уйига кўз олайтирманг. Қўшнингизнинг хотини, қули ёки чўриси, моли ёхуд эшаги, унга қарашли бирор нарсасига кўз олайтирманг.” Фақат ҳушёр бўлинглар. Кўзларингиз билан кўрганларингизни унутмай, бир умр юрагингизда сақланглар. Буларни ўғилларингизга, невара–чевараларингизга ҳам айтиб беринглар. Сизлар Синай тоғида, Эгангиз Худо олдида турган кунингизни эсланглар. Ўша куни Эгамиз менга айтганди: “Менинг ҳузуримга халқни йиғ. Улар сўзларимни эшитиб, ер юзида бутун умрлари давомида Мендан қўрқишни ўргансинлар, болаларига ҳам ўргатсинлар.”
1 2 3 4
Выбор основного перевода