Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан. У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди. Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди. Эгамиздан қўрққанлар шулар ҳақида гаплашдилар. Эгамиз эса уларнинг гапларига эътибор бериб қулоқ солди. Унинг ҳузурида Эгамиздан қўрққан, Унинг номини эъзозлаганлар ҳақида Хотира китоби ёзилди. Зеро, Худойимиз меҳр–шафқатга бой, У самодан бизга уфқ Нурини сочади. Исо яна халққа гапириб деди: — Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, ҳеч қачон зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади. Менга ишонган биронта одам зулматда қолмасин деб, Мен дунёга нур бўлиб келдим. Мана шу сабабдан шундай деймиз: “Эй ухлаётган, тур! Ўликдан тирил! Масиҳ сенга нур сочар.”
1 2 3 4
Выбор основного перевода