Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг фариштаси қўлидаги таёқнинг учини гўшт ва юпқаларга теккизиши биланоқ тошдан олов чиқиб гўшт ва юпқаларни куйдириб юборди. Сўнг Эгамизнинг фариштаси кўздан ғойиб бўлди. Ўша заҳоти Эгамиз олов юборди. Олов куйдиришга аталган қурбонликни, ўтинларни, тошларни ва тупроқни ямламай ютиб юборди. Хандақдаги сувни ҳам олов тортиб кетди. Бу ҳодисани кузатиб турган халқ юз тубан мук тушиб: “Эгамиз — Худодир, Эгамиз — Худодир”, — деди. Довуд у ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Сўнгра Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосига жавоб бериб, қурбонгоҳ устига осмондан олов туширди. Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.” Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилгани учун бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди.
Выбор основного перевода