Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Баъзи ҳайвонлар сизларни булғайди. Уларнинг ўлигига қўл теккизсангиз, кечгача ҳаром бўласиз. Бундай жониворларни еб, булғанманг. Улар туфайли ўзингизни ҳаром қилманг. Зотан, Мен Эгангиз Худоман. Ўзингизни Менга бағишлаб муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Ўрмалаб юрадиган жониворлар дастидан ўзингизни булғаманглар. Унинг тўшагига теккан ҳар қандай одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одам ўтирган жойга ким ўтирса, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одамга теккан ҳар ким кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одам пок одамга тупурса, пок одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одам эгарда ўтирган бўлса, эгар ҳаром ҳисобланади. Бундай одамнинг ўтирган нарсасига теккан ҳар ким кечгача ҳаром бўлади. Ким ўша нарсани кўтариб борса, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одам қўлини ювмасдан кимга тегса, ўша одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.
Выбор основного перевода