Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фақат улар бу гўштдан ва нондан тановул қила оладилар. Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаш ва бағишлаш маросимида уларни гуноҳдан поклаш учун ўша нон ва гўштдан фойдаланилади. Бу гўшт ва нон муқаддас бўлгани учун руҳоний бўлмаган одамлар булардан тановул қила олмайди. Борди–ю, руҳонийнинг бу қизи фарзанд кўрмай бева бўлиб қолса ёки эридан ажралса, отасининг хонадонига қайтиб келгандан кейин, қизлик давридагидай отасининг таомидан тановул қилиши мумкин. Аммо руҳонийлар қавмига мансуб бўлмаган одам руҳонийнинг таомидан тановул қилмасин. Қурбонгоҳ олдида Исроил халқи юқорига кўтариб, Менга берган бошқа ҳамма назрлар ҳам сен билан ўғил–қизларингнинг доимий улушидир. Хонадонингдаги ҳар бир пок одам бу назрларни тановул қилиши мумкин.
Выбор основного перевода