Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Отасининг хотини билан ётган эркак отасининг шаънига доғ туширган бўлади. Бундай эркак ва аёл ўлдирилсин. Уларнинг қони ўз гарданида қолади. Агар эркак ўз келини билан ётса, иккови ҳам ўлдирилсин. Ахир, улар ўтакетган разиллик қилдилар. Уларнинг қони ўз гарданида қолади. Агар эркак аёл билан ётгандай бошқа эркак билан ётса, уларнинг иккови жирканч иш қилган бўладилар. Иккови ҳам ўлдирилсин, уларнинг қони ўз гарданида қолади. Агар эркак хотин олиб, хотинининг онасига ҳам уйланса, у бузуқлик қилган бўлади. Уларнинг учалови ҳам тириклайин оловга ташлансин. Орангиздан бузуқликни йўқ қилинг. Агар эркак ҳайвон билан жинсий алоқа қилса, у ўлим жазосини олсин. Ҳайвон ҳам ўлдирилсин. Агар аёл ҳайвоннинг олдига бориб жинсий алоқа қилса, аёлни ҳам, ҳайвонни ҳам ўлдиринг. Уларнинг қони ўз гарданида қолади. Агар эркак ўз синглисига — отасининг ёки онасининг қизига уйланиб, у билан қовушса, шармандаликка йўл қўйган бўлади. Уларнинг иккови ҳам халқнинг кўзи олдида йўқ қилинсин. У синглисининг шаънига доғ туширгани учун жазога тортилсин. Агар эркак ҳайз кўрган аёл билан ётса, иккаласи аёлнинг ҳайз манбаини очган ҳисобланади. Уларнинг иккови ҳам халқ орасидан йўқ қилинсин. Холангиз ёки аммангиз билан ётманг. Бундай қилган одам ўз қондошининг шаънига доғ туширган бўлади. Уларнинг иккови ҳам жазога тортилсин. Агар эркак амакисининг хотини билан ётса, у амакисининг шаънига доғ туширган бўлади. Эркак ҳам, аёл ҳам жазога тортилсин. Улар фарзанд кўрмай ўтиб кетишади. Агар эркак акасининг ёки укасининг хотинига уйланса, ярамас иш қилган бўлади. У акасининг ё укасининг шаънига доғ туширгани учун, улар фарзандсиз ўтиб кетишади.
Выбор основного перевода