Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, сизлардан олдин мана шу юртда яшаган халқлар бу жирканч ишларнинг ҳаммасини қилиб, юртни булғаган эдилар. Агар сизлар ҳам юртни булғасангиз, бу юрт олдинги халқларни қусиб юборгандай сизларни ҳам қусиб юборади. Қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажаринглар, токи Мен сизларни олиб бораётган юрт сизларни қусиб юбормасин. Мен олдингиздан қувиб юбораётган халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Улар бу ишларнинг ҳаммасини қилганлари учун, Мен улардан жирканиб кетдим. Замин булғанди, Ахир, унинг аҳли қонунларни бузди, Худонинг кўрсатмаларини оёқ ости қилди. Ҳа, абадий аҳд бузилди. Ана, Эгамиз келаётир масканидан Замин аҳлини гуноҳлари учун жазолагани. Ер тўкилган қонларни фош этади, Қотилликнинг қурбонларини энди яширмайди.
Выбор основного перевода