Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг номим билан ёлғондакам онт ичманг. Шу орқали Мен, Худойингизни бадном қилманг. Мен Эгангизман. Исроил халқига шундай деди: “Ўз боласини Мўлахга қурбонлик қилган ҳар қандай одамга, Исроил халқидан ёки юртингизда яшаган мусофир бўлишидан қатъий назар, ўлим жазоси берилсин. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. Мен Ўзим бундай одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман, чунки у фарзандини Мўлахга қурбонлик қилиб, Муқаддас чодиримни булғаган бўлади, Мен, Муқаддас Худони бадном этган бўлади. Борди–ю, жамоа бу одамнинг қилмишидан кўз юмиб, уни ўлдирмаса, Мен Ўзим бу одамга ва унинг хонадонига қарши чиқаман. Уларни халқ орасидан йўқ қиламан. Менга бевафолик қилиб, Мўлахга сиғинадиган барча издошларини улар қатори қириб юбораман. У Менинг олдимда муқаддас бўлсин, Мени бадном этмасин. Мен, Эгасига оловда куйдириладиган таом назрларини келтиргани учун у муқаддас бўлсин. Мен, Муқаддас Худони бадном қилманг. Бутун Исроил халқи Мени муқаддас деб билсин. Мен сизларни муқаддас қиладиган Эгангизман. Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди. Сулаймон Мендан юз ўгириб, Сидоннинг худоси Аштаретга, Мўабнинг худоси Хамўшга, Оммоннинг худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Отаси Довудга ўхшамади, олдимда тўғри ишлар қилмади, фармонларимга ва қонун–қоидаларимга риоя қилмади, йўлларимдан юрмади. Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди. Йўшиё, бирортаси ўғлини ёки қизини Мўлахга қурбонлик қилмасин, оловда куйдирмасин деб, Хиннум сойлигидаги Тофатда жойлашган саждагоҳни булғаб, ҳаром қилди. Бироқ улар борган жойларида Мени бадном қилишди. Уларни кўрган одамлар: «Бу Худонинг халқи–ку! Улар Эгасининг юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлибди–да!» деб айтишар эди. — Сизлар эса: “Раббийга арзимас назрлар келтирсак ҳам бўлаверади”, дея Менинг дастурхонимни булғаяпсизлар.
Выбор основного перевода