Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Еттита руҳоний Аҳд сандиғининг олдида юрсин. Уларнинг қўлида қўчқор шохидан қилинган биттадан бурғу бўлсин. Еттинчи куни шаҳар атрофини етти марта айланинглар, руҳонийлар бурғуни чалиб юришсин. Еттинчи марта айланаётганда, руҳонийлар бурғуни чалар экан, Ёшуа одамларга шундай деди: “Бақиринглар, чунки Эгамиз шаҳарни бизга берган. Руҳонийлар бурғуларни чалдилар. Халқ бурғу товушини эшитиши биланоқ баланд овоз билан бақирган эди, бутун шаҳар деворлари қулаб тушди. Исроил жангчилари турган жойларидан тўғри шаҳарга кириб, унга ҳужум қилишди. Исроил жангчилари шаҳарни қўлга киритишди. Оммон ва Мўаб халқлари Эдом халқига ҳужум қилиб, уларни битта қолдирмай қириб ташлашди. Уларни йўқ қилганларидан кейин эса бир–бирларини қиришди.
Выбор основного перевода