— Бу аниқ Исроил халқидан бўлган Йўш ўғли Гидўннинг қиличидир! — деди биродари. — Худо Мидиёнларни барча лашкарлари билан унинг қўлига берган экан–да!
Лашкарнинг қолган икки қисми ҳам бурғу чалиб, кўзаларни синдирди. Ҳаммалари ўнг қўлларида бурғу, чап қўлларида машъала ушлаганча: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” — деб қичқирдилар.