Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Улар бутун лашкарлари, жуда кўп отларию жанг араваларини тўплаб, Исроил халқига қарши жанг қилиш учун йиғилишди. Уларнинг жангчилари денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз эди. Ҳар сафар Исроил халқи экин экканда, Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар биргаликда уларнинг ерларига бостириб киришарди. Душман галалари ўзлари билан чорвасини олиб, ҳатто чодирларини ҳам кўтариб келишарди. Улар чигиртка каби ғижиллаб ётар эди, одамларнинг ва туяларининг саноғига етиб бўлмасди. Улар келиб, бутун юртни хароб қилишарди. Ўша пайтда Зевах ва Залмуно ўз лашкарлари билан Кархорда турган эдилар. Шарқдаги кўчманчиларнинг 120.000 нафар сипоҳи ҳалок бўлиб, 15.000 тачаси қолганди. Филистлар ҳам Исроил лашкари билан уришмоқ учун йиғилишди. Уч мингта жанг араваси, олти мингта отлиқ сипоҳ ва денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз лашкар йўлга чиқиб, Байт–Обун шаҳрининг шарқидаги Михмашга келди. Улар ўша ерда қароргоҳ қуришди. Мисрнинг ўрмони қалин бўлса–да, Душманлар уни кесиб ташлайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ахир, душманлар чигирткадан ҳам кўп, Саноғига етиб бўлмайди.
Выбор основного перевода