Исроил лашкари Байтил шаҳридаги саждагоҳга чиқиб: “Орамиздан ким биринчи бўлиб Бенямин қабиласига ҳужум қилиши керак?” — дея Худога илтижо қилди. “Яҳудо қабиласи ҳужум қилсин”, — деб жавоб берди Эгамиз.
Исроил лашкари Эгамизнинг ҳузурига бориб, кечгача фарёд қилди. Улар Эгамиздан: “Бенямин қариндошимизга қарши яна жанг қилайликми?” — деб сўрашди. “Уларга ҳужум қилинглар”, — деб жавоб берди Эгамиз. Исроил лашкари кўтаринки руҳда илгаригидай аввалги жойда саф тортди.
Бенямин қабиласи билан бўлган урушдан кейин Исроил халқи Байтилга бориб, Худонинг ҳузурида кечгача ўтирди. Улар фарёд кўтариб: