Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен сизларга марҳамат кўрсатдим. Энди шунинг учун Эгангиз ҳақи қасам ичиб, сенинг оилангга ҳам меҳрибонлик қиламиз, деб кафолат беринг. Кейин бир–бирларидан: “Исроил қабилаларидан Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинга келмаганлар борми?” деб сўрадилар. Чунки улар, Миспахда — Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинда иштирок этмаган ҳар бир кишининг жазоси ўлимдир, деб қатъий бир қасам ичган эдилар. Дандан Бершебагача бўлган жамики Исроил халқи Шомуил ҳақиқатан ҳам Эгамизнинг пайғамбари эканлигини билди. Ўшанда Шомуил: — Бутун Исроил халқи Миспахда тўплансин, мен у ерда Исроил халқи учун Эгамизга илтижо қиламан, — деди. Шомуил Исроил халқини Миспахга, Эгамизнинг ҳузурига чақириб, Бир жуфт ҳўкизни сўйиб, нимталади. Хабарчилар орқали Исроилнинг ҳамма томонига ўша нимталанган бўлакларни жўнатиб, шундай деди: “Кимки Шоул билан Шомуилнинг орқасидан эргашмаса, ўша одамнинг ҳўкизлари ҳам худди шу аҳволга тушади.” Одамлар Эгамиздан қўрққанидан зир титраб, бир ёқадан бош чиқариб йўлга тушди.
Выбор основного перевода