Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ёшуа ҳамма ишни Элазар билан бамаслаҳат қилсин. Элазар Урим орқали Ёшуа учун Менинг иродамни билиб берсин. Ёшуа ва бутун Исроил жамоаси ҳамма вазиятда шунга қараб иш тутсин. Ёшуанинг ўлимидан сўнг, Исроил халқи Эгамиздан: “Канъон халқига қарши жанг қилиш учун орамиздан ким биринчи бўлиб чиқсин?” деб сўради. “Яҳудо қабиласи чиқсин, — деди Эгамиз. — Мен бу юртни уларнинг қўлига беряпман.” Шунда Исроил лашкари Байтилга қайтиб, йиғи–сиғи қилди. Улар ўша куни кечгача Эгамизнинг ҳузурида ўтириб рўза тутишди. Эгамиз ҳузурида куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини келтиришди. Худонинг Аҳд сандиғи ўша ерда — Байтилда турган эди, Элазар ўғли Финхаз эса Аҳд сандиғи ёнида ўз хизматини адо этарди. Финхаз Ҳоруннинг набираси эди. Исроил лашкари Эгамиздан: “Қариндошимиз Бенямин қабиласига қарши жанг қилайликми, йўқми?” — деб сўради. “Жанг қилинглар, — деб жавоб берди уларга Эгамиз. — Эртага Мен уларни сизларнинг қўлингизга бераман.” Бенямин жангчилари урушга чиқишди. Исроил лашкари илгаригидек чекина бошлади. Бенямин жангчилари Исроил лашкарини таъқиб қилиб, шаҳардан узоқлашиб қолишди. Улар Байтил ва Гивога кетадиган катта йўлларда ва очиқ майдонларда ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдиришди.
Выбор основного перевода