Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Эҳтиёт бўлинглар, савоб ишингизни одамларга кўз–кўз қилманглар. Акс ҳолда, осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар. Бировга хайр–садақа берганингиз ҳақида ҳаммага жар солиб юрманглар. Иккиюзламачиларгина одамлардан таҳсин олиш учун синагогаларда ва кўча–кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўз мукофотини олиб бўлганлар. Сиз эса хайр–садақа бераётганингизда, ўнг қўлингиз нима қилаётганини чап қўлингиз билмасин. Яҳудо билан Силас пайғамбар эдилар. Улар имонлиларга далда бердилар, уларга кўп гаплар айтиб, имонда мустаҳкамладилар. Улар оғир кулфатларга йўлиқиб, синалган бўлсалар–да, жўшқин бир севинчга тўлиб–тошдилар, ўта камбағал бўлсалар–да, юраклари сахийликка бой эканлигини кўрсатдилар. Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради. Имонлилар жамоатини яхши бошқараётган, хусусан, астойдил ваъз айтиб, таълим бераётган оқсоқоллар ҳурматга сазовордирлар, улар қилган меҳнатларига яраша тақдирлансинлар.
Выбор основного перевода