Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим. Шунинг учун сизлар ўзингизни гуноҳ олдида ўлик деб ҳисобланг. Энди Исо Масиҳ туфайли Худога шуҳрат келтириб яшашингиз керак. Танангизнинг ҳеч бир аъзосини ёмонлик қуроли қилиб, гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўзингизни Худонинг измига топширинглар, чунки сизлар олдин ўлик эдингизлар, энди эса янги ҳаётга эгасизлар. Сизларнинг танангиз Худонинг солиҳлик қуроли бўлсин. Кимки Худонинг маъбадини бузса, Худо уни ҳалок қилади. Зеро, Худонинг маъбади муқаддасдир, бу маъбад эса сизларсиз. Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар.
Выбор основного перевода