Лекин Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар.
Сизларга лаънат айтганларни дуо қилинглар. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар.
Улар Стефанни тошбўрон қилаётганларида, Стефан: “Эй Раббим Исо, руҳимни ол!” деб ибодат қилди.
Сўнгра у тиз чўкиб, овози борича: “Эй Раббим Исо! Бу гуноҳни уларга юкламагин!” деб бақириб, жон берди.
Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз, қувғин қилсалар, чидаймиз.