Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман. Сен кўрларнинг кўзларини очасан, Маҳбусларни зиндондан озод қиласан, Зулматда ўтирганларни қутқарасан. Эгам айтар: “Мени сўрамаганларга кўриндим, Мени изламаганлар топди. Менга илтижо қилмаган бир халққа: «Мана Мен! Шу ердаман!» деб айтдим. Хўш, булар нимани билдиради? Оқланиш пайида бўлмаган халқлар энди имон туфайли Худонинг олдида оқландилар. Итоатсиз халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим. Ана, улар ўзлари хоҳлаган, Тўғри бўлмаган йўллардан юради.
Выбор основного перевода