Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Аммо хабарлари ҳар томонга тарқалади, Оламнинг четигача етиб боради. Худо самоларда қуёш учун чодир қурган. Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади, ҳамма халқлар уни эшитади. Шундагина охирзамон келади. Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради. Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда мана шу умид ҳақида эшитдингиз. Имонингиз ва севгингиз бу умидингизга асосланган. Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда. Шундай экан, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туришингиз керак. Сизлар Хушхабарни эшитиб, умидга эга бўлдингиз. Ўша умидингизни йўқотманг. Бу Хушхабар ер юзидаги бутун жонзотга эълон қилинди. Мен — Павлус ўша Хушхабарнинг хизматчисиман. Раббимизнинг каломи сизлардан фақатгина Македония ва Ахаяга ёйилиб қолмади, балки сизларнинг Худога бўлган имонингиз ҳамма жойда маълум бўлди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади.
Выбор основного перевода