Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Колосаликлар
1 2 3 4
Параллельные места
Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас. Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади. Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди. Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди. Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган. Худо ҳамма нарсани яратган ва ҳамма нарса Унинг улуғворлиги учун мавжуддир. У кўп инсонларни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш учун нажотга эриштирмоқчи бўлди. Исо одамларни нажотга бошлаб борсин деб, Худо Уни азоб–уқубатлар орқали баркамол Сардор қилиб тайёрлади.
Колосаликлар
1 2 3 4
Выбор основного перевода