Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Колосаликлар
1 2 3 4
Параллельные места
Биродарлар, билиб қўйинглар, мен кўп марта сизларнинг олдингизга боришни режалаштиргандим, аммо ҳеч йўл очилмади. Бошқа халқлар орасида Хушхабарни айтиб, яхши натижаларга эришдим. Римда ҳам шундай натижаларга эришишни истайман. Ахир, биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди. Раббимиз Исо ҳақи маҳбус бўлган мен — Павлус сизлардан ўтиниб сўрайман: Худо сизларни Ўзига даъват қилганини ёддан чиқармай, шу даъватга муносиб тарзда яшанглар. Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай. Сизларга далда бердик, юпатдик. Худони мамнун қиладиган ҳаёт кечиринг, деб сизларга ёлвордик. Ахир, У сизларни Ўз Шоҳлигига ва улуғворлигига чорлаяпти. Хуллас, эй биродарлар, сизлар Худони мамнун қилиб яшашни биздан ўргандингиз. Ҳа, шу тарзда яшаяпсиз ҳам. Аммо Раббимиз Исо номидан сизларга ёлворамиз, Худони янада кўпроқ мамнун қилишга астойдил ҳаракат қилаверинг.
Колосаликлар
1 2 3 4
Выбор основного перевода