Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Колосаликлар
1 2 3 4
Параллельные места
Эгамиз яратиш ишларини бошламасдан олдин, мени бунёд қилган эди. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил Уни бизга танитди. Бу дунёнинг худоси имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади. У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди. “Лаодикиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Ишончли ва ҳақ Шоҳид, Худо яратган борлиқнинг Асосчиси, Омин деб ном олган Зот шундай демоқда:
Колосаликлар
1 2 3 4
Выбор основного перевода