Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Фосиқлик оловга ўхшаб ёнар, Еб битирар бутазору тиканзорларни. Ўрмондаги чангалзорларни ёндириб, Баландларга тутунини ўрлатади. Сарвари Оламнинг қаҳридан Юрт ёниб битар, Халқ оловга ёнилғи бўлар. Одамлар ўз яқинига шафқат қилмас, Улар ўнг тарафга ҳамла қиладилар, Аммо оч қоладилар. Ютаман деб чап томонга ҳужум қиладилар, Аммо тўймайдилар. Ўз қўлининг гўштини ейди инсонлар. Манаше қабиласи ейди Эфрайим қабиласини, Эфрайим эса Манашени, Иккови бирлашиб Яҳудога ҳужум қилади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Ҳақиқат шуки, бирортаси сизларни ўзига асир қилса ҳам, ҳақингизни еса ҳам, талон–тарож қилса ҳам, ўзини катта тутса ҳам, юзингизга тарсаки солса ҳам, уларнинг ҳаммасига тоқат қилиб келяпсиз.
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода