“Эй бадкирдорлар, йўқолинг кўз олдимдан, Мен Худойимнинг амрларини бажарай”, деб айтаман.
Исроилнинг соқчилари кўрдир! Уларнинг ҳаммаси идроксиз, Вовилламайдиган тилсиз итлар кабидир. Ётиб олиб, туш кўрадилар, Улар уйқуни яхши кўрадилар.
Улар тўйганини билмаган Очкўз итларга ўхшар, Бу чўпонлар идроксиз! Ўз фойдасини кўзлаб, Ҳар бири ўз йўлидан кетди.