Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, бечора ҳамда паст табақали одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар. Исо Масиҳнинг йўлида юрар экансиз, сабр ва тасалли манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларга ҳамфикр бўлишни ато қилсин. Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга илтижо қиламан: ҳаммангиз ўзаро аҳил яшанглар. Орангизда низоларга йўл қўймай, фикр–хаёлда тамомила якдил бўлинглар. Бизга эркинлик бериш учун Масиҳ бизни озод қилди. Энди шу эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар. Бу қоидага кўра, яшаётганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг ҳақиқий халқига тинчлик ва марҳамат ёр бўлсин! Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай. Шундай экан, менинг шодлигимга шодлик қўшиб, бир хил фикр қилинг, бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатинг, якдиллик билан ҳамфикр бўлинг.
1 2 3 4
Выбор основного перевода