Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эй Худойим, кун бўйи илтижо қиламан, Сен эса жавоб бермайсан. Тун бўйи ёлвораман, Аммо менга тинчлик йўқ. Барибир Сен Муқаддас Худосан, Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни. Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди, Сен уларга нажот бердинг. Улар Сенга нола қилиб, нажот топдилар, Улар Сенга ишониб, уялиб қолмадилар. Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман. Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган. Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: “Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.” Онам қорнидан Сен мени чиқарган эдинг, Онам бағрида Ўзинг мени омон сақлаган эдинг. Сенга таянаман туғилганимдан буён, Менинг Худойимсан онам дунёга келтиргандан буён. Мендан узоқ бўлмагин! Ахир, кулфат ёнгинамда–ку, Менга мадад бергувчи бирон кимса йўқ! Бир гала буқалар Мени қуршаб олган, Ҳа, Башан ўлкасининг кучли буқалари Мени ўраб олган. Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб, Мен томон улар оғизларини катта очган. Ҳаётим сув каби тўкилди, Суякларим бўғинидан бўшашди, Юрагим мум каби ичимда эриб кетди. Мадорим қуриб, сопол парчасидай бўлиб қолдим, Тилим танглайимга ёпишиб қолди, Мени ўлим тўшагига ётқиздинг. Атрофимда кўппаклар изғийди, Бадкирдорлар тўдаси мени қуршаб олгандир, Қўлу оёқларимни улар илма–тешик қилади. Ҳамма суякларим кўриниб туради, Душманларим кўзларини чақчайтириб, Еб қўйгудек бўлади. Кийимларимни улар ўзаро бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган. Мендан узоқ турма, эй Эгам! Кучим манбаи Сенсан! Тез кел, ёрдам бер! Жонимни қилич дамидан қутқар, Ҳаётимни кўппаклар чангалидан қутқар! Шерлар оғзидан қутқаргин мени! Ёввойи буқалар шохидан асрагин мени! Сен илтижоимга жавоб бердинг. Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди–да, шундай деб ёлворди: — Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. У шогирдлари ёнига келиб, уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди: — Мен билан бирга бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмабсизлар–да! Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир. Исо иккинчи марта кетиб, шундай деб илтижо қилди: — Эй Отам! Агар бу азоб косасидан қутулишимнинг иложи бўлмаса, майли, Мен ўша косадан ичаман. Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаётган эди. Исо уларнинг олдидан яна кетиб, аввалги сўзларини такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди. Сўнг У шогирдлари ёнига қайтиб келиб, уларга деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Мана, вақт–соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти! Улар Гетсемания деган жойга бордилар. Исо шогирдларига: — Мен ибодат қилаётганимда, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, — деди. У ёнига Бутрусни, Ёқуб ва Юҳаннони олди. Исони қайғу, ғам босиб кела бошлади. Шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди. Бир оз нари кетиб ерга мук тушди: “Агар иложи бўлса, бу лаҳза Мени четлаб ўтсин”, деб ибодат қилди. У шундай деб ёлворди: — Отажон! Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. Исо қайтиб келиб, шогирдларининг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди: — Шимўн! Ухлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмадингми? Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир. Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди. У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаверган эди. Улар Исога нима деб айтишни билмай қолдилар. Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Бўлди, вақт–соати келди! Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти! Исо шаҳардан чиқиб, одатдагидай Зайтун тоғига йўл олди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан кетдилар. Исо ўша жойга етиб келгандан кейин, шогирдларига: — Васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар, — деди. Ўзи улардан бир тош отар масофача нари борди–да, тиз чўкиб ибодат қилди: — Эй Ота! Қанийди, бу азоб косасини Мендан узоқлаштирсанг! Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. Шу орада осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлиб, Унга куч ато қилди. Исо оғир изтироб ичида жон–жаҳди билан ибодат қилди. Ундан оққан тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди. Исо ибодатни тугатиб, шогирдлари ёнига келди. Уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Шогирдлар қайғудан ҳолдан тойган эдилар. Исо уларга: — Нега ухлаб ётибсизлар? Қани, туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар, — деди. Энди эса юрагим сиқилиб кетяпти. Нима ҳам дер эдим?! “Эй Ота, бу вақт–соатдан Мени сақла”, деб айта олармидим?! Мен шу вақт–соат учун келганман–ку!
Выбор основного перевода