Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шу кундан бошлаб Исо: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди”, деб ваъз қиладиган бўлди. Ҳурматли Теофилус! Ўзингизга маълумки, кўп одамлар орамизда Худонинг қилган ишлари тафсилотини ёзишга киришганлар. Бу воқеаларни ёзишда улар бўлиб ўтган ҳодисаларни бошидан кўрган ва уларни бизга етказган одамларнинг сўзларини асос қилиб олганлар. Шунинг учун мен ҳам ҳаммасини бошидан синчиклаб текширганимдан кейингина, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб билан сизга ёзиб беришга қарор қилдим, Худо қадимда ота–боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди. Шундай экан, Худонинг Ўғлини оёқ ости қилган одамни қандай жазо кутишини бир тасаввур қилиб кўринглар–а! Масиҳнинг аҳд қони билан покланиб, сўнг уни булғаган одамнинг ҳоли нима кечади?! Худонинг иноят Руҳини ҳақорат қилганнинг ҳоли нима кечади?! Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз. Кўриб эшитганларимизни, ҳа, ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз.
Выбор основного перевода