Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Худо бизни ёвларимиз қўлидан қутқарди, Энди биз Унга қўрқмасдан хизмат қила оламиз. Худо бизга Ўз Руҳини берди. Буни яна қул бўлиб, қўрқувда яшашимиз учун эмас, балки Унинг фарзанди бўлиб, Руҳ орқали Худони “Отажон” деб чақиришимиз учун қилди. Мен бундай демоқчиман: меросхўр ҳали ёш бола экан, гарчи у бутун мулкнинг эгаси бўлса ҳам, қулдан ҳеч фарқ қилмайди. У отаси белгилаган фурсатгача васийга ва уй–рўзғорни бошқарувчи хизматкорга бўйсунади. Худди шу сингари, бизлар ҳам олдин болалардай бўлиб, хурофот кучларига қул эдик. Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Унинг Ўғли қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди. Худонинг Ўз Ўғлини юборишдан мақсади бизни қонун остидаги ҳаётдан халос этиб, Ўзига фарзанд қилиб олиш эди. Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади. Масиҳнинг қони билан бундан–да буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз.
Выбор основного перевода