Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Эй қуллар, бу дунёдаги хўжайинларингизга ҳар доим итоат қилинглар. Хушомадгўйлик билан хўжа кўрсинга эмас, балки Раббимиздан қўрқиб, чин кўнгилдан итоат қилинглар. Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар. Чунки сизлар ҳақиқий Хўжайинингиз Масиҳга хизмат қиляпсизлар. У Ўз халқига атаб қўйган қут–баракани сизларга мукофот қилиб беришини ёддан чиқарманг. Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди. Эй Худойим! Биламан, Сен юракни синайсан, солиҳ одамдан хушнуд бўласан. Мана шу назрларни мен Сенга чин дилдан, кўнглимдан чиқариб бердим. Ҳозир эса шу ерда турган халқинг ҳам назрларини Сенга хурсандчилик билан атаганини кўрдим.
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода