Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Иброҳим ўғилларини, ўз наслини Менинг йўлимдан юришга, тўғрилик ва адолат билан иш қилишларига йўл кўрсатсин деб, уни танлаганман. Шунда Мен Иброҳимга берган ваъдамни бажараман.” Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Келажакда фарзандларингиз сизлардан: “Эгамиз Худо сизларга берган қонун–қоидалар, фармон ва шартларнинг маъноси нима?” деб сўрайди. Уларга шундай деб жавоб беринглар: “Биз Мисрда фиръавннинг қуллари эдик. Эгамиз Ўз қудрати билан бизни Мисрдан олиб чиқди. У бизнинг кўзимиз олдида Мисрга, фиръавн ва унинг бутун хонадонига буюк, қўрқинчли аломату мўъжизаларни кўрсатди. Ота–боболаримизга онт ичиб ваъда қилган юртга бизни олиб кириш учун, ўша юртни бизга бериш учун бизни Мисрдан олиб чиқди. Эгамиз Худо: «Мана шу фармонларнинг ҳаммасига риоя қилинглар, Мендан қўрқинглар, шунда бугунгидай тирик бўласиз, бахтли ҳаёт кечирасиз», деди. Эгамиз Худонинг олдида мана шу амрларни битта қолдирмай бажарсак, солиҳ бўламиз.”
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода