Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Ҳорун сенинг ўрнингга халқ билан гаплашади. Ҳорун нима дейиши лозимлигини сен айтасан. Сен у учун Худога — Менга ўхшаган бўласан. Сизлар гапирганингизда, Мен икковингиз билан бирга бўламан. Ҳар икковингизга Мен нима қилишингизни айтиб тураман. У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. У тилимни ўткир қиличдай қилди, Қўлининг соясида У мени яширди. У мени учли ўқдай қилди, Ўқдонига мени яширди. Шунинг учун сўзларим билан сени ўлгудай саваладим, Пайғамбарларим орқали сени чопиб ташладим. Чиқарган ҳукмим чақмоқ каби сени уради. Иблиснинг синовидан ўтиши учун Муқаддас Руҳ Исони саҳрога бошлаб кетди. Исо қирқ кун ва қирқ кеча рўза тутди, охири оч қолди. Шунда иблис келиб, Исони васвасага солмоқчи бўлиб деди: — Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларга буюр, нонга айлансин! Исо унга жавобан деди: — Ёзилганки: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.” Кейин иблис Исони муқаддас шаҳар Қуддусга олиб борди. Уни Маъбаднинг энг юқори жойига чиқариб, шундай деди: — Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла. Ахир, ёзилган–ку: “У Сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея, Фаришталар қўлларида Сени кўтариб боради.” Иблисга Исо деди: — “Эганг Худони синама”, деб ҳам ёзилган. Сўнг Исони иблис баланд бир тоққа олиб чиқди. Унга оламнинг барча шоҳликларини ҳамда уларнинг ҳашаматини кўрсатиб, деди: — Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман. Шунда Исо деди: — Йўқол кўзимдан, шайтон! Ахир: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил”, деб ёзилган–ку! Шундан кейин Исони иблис тарк этди. Фаришталар келиб, Исога хизмат қилдилар. Биз эса кундуз кунга тегишли эканмиз, келинглар, имон ва севги совутини, бошимизга нажот умиди дубулғасини кийиб, ҳушёр турайлик. Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.
Эфесликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода