Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эртага, — деди фиръавн. — Бўпти, сен айтгандай бўлади! — деб жавоб берди Мусо. — Ўшанда Эгамиз Худога ўхшаган худо йўқлигини билиб оласан. Нақадар улуғворсан, эй Эгам Раббий! Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз. Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ! Адолатинг самоларга етади, эй Худо, Буюк ишлар қилдинг Сен, Сенга ўхшаган ким бор, эй Худо?! Эй Раббий, худолар орасида Ҳеч қайсиси Сенга ўхшамайди, Биронта буюк ишни Сеники билан қиёслаб бўлмайди. Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир. Эй элларнинг Шоҳи, Сендан қўрқмайдиган бирор зот борми?! Сен бунга лойиқдирсан. Халқларнинг донишмандлари орасида, Уларнинг шоҳлари орасида Сенга ўхшаши йўқ.
Выбор основного перевода