Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар ҳамма ишларни тугатишгач, қолган кумушларни шоҳ билан Ёҳайидога беришди. Бу кумушлардан Эгамизнинг уйи учун буюмлар — хизматда ва қурбонликлар куйдиришда ишлатиладиган идишлар, шунингдек, олтин ва кумуш анжомлар ясалди. Руҳоний Ёҳайидо даврида Эгамизнинг уйида доимо куйдириладиган қурбонликлар келтириларди. Яҳудо шаҳарларида яшаган Исроил ва Яҳудо халқи мол–қўйларининг ушрини ҳамда Эгаси Худога атаб бағишланган инъомларнинг ушрини олиб келиб, уюм–уюм қилдилар. Халқ инъомлар олиб келишни учинчи ойда бошлаб, еттинчи ойда тугатди. Ҳизқиё ва унинг аъёнлари келиб уюм–уюм инъомларни кўришгач, Эгамизга ҳамду сано айтиб, Исроил халқини дуо қилишди. Ҳизқиё руҳонийлар ва левилардан бу инъомлар ҳақида сўраганда, Зодўх хонадонидан бўлган олий руҳоний Озариё Ҳизқиёга шундай жавоб берди: “Халқ инъомларни Эгамизнинг уйига олиб кела бошлаганидан бери, озуқамиз етарли. Жуда кўп ортиб қолгани ҳам бор. Ҳа, Эгамиз Ўз халқига барака берди, ортганининг кўплигини бир кўриб қўйинг.” Улар оғир кулфатларга йўлиқиб, синалган бўлсалар–да, жўшқин бир севинчга тўлиб–тошдилар, ўта камбағал бўлсалар–да, юраклари сахийликка бой эканлигини кўрсатдилар. Улар ўз хоҳишлари билан, қўлларидан келганча, ҳатто имконларидан ортиқ хайр–эҳсон берганларига мен шоҳидман.
Выбор основного перевода