Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Майин зиғир матосидан ички пардани тиктир. Моҳир усталар бу пардани безатиб, унга кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини солишсин. Акас ёғочидан тўртта устун ясат. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Кумуш тагликка устунларни биттадан ўрнаштир ва ички пардани устундаги илгакларга осдир. Ички парда Чодир шипидаги илгаклар остида осилиб турсин. Аҳд сандиғи ички парданинг орқасига олиб кирилсин. Ички парда Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туради. Сандиқнинг қопқоғи Энг муқаддас хонага олиб кирилсин, уни Аҳд сандиғи устига қўйдир. Хонтахтани Чодирнинг шимол томонига — ички парданинг ташқарисига қўйдир. Чироқпояни эса Чодирнинг жануб томонига — ички парданинг ташқарисидаги хонтахтанинг рўпарасига ўрнат. Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан пардани тиктир. Парда устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан нафис нақш солдир. Акас ёғочидан бешта устун ясат, токи пардани ушлаб турсин. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Эритилган бронзадан устунлар остига қўйиш учун бешта таглик ясат.
Выбор основного перевода